ТАЪЗИЯНОМА
2022 февраль 25 феврал куни Адилов Кодир 89 ешларида вафот этдилар.
1933 йил 10 март куни Тошкент шаҳрида оддий ишчи оиласида таваллуд топганлар. Фаолиятларини Ташсельмаш заводида оддий ишчидан бошлаганлар. Осква, Ленинград ва Киев шахарларида илм олдилар. Турли лавозимларга ишладилар. Узбекистон ССР Коммунистик партиясида санонат булимида 1965-1969 йилларда. 1970-1983 йилларда Узбекистон Кора Металлургия Ишлаб чикариш бирлашмасида Бош директор,. 1986-1989 йй. Узбекистон Республикаси Мехнат ва ижтимоий масалалар кумитасида Бошкарма бошлиги, 1990 йилла Узбекистон Радиоэлектронтехасбоб Давлат Концернини ташкил этиш асосчиларидан булди 1989-1992 Узбекистон Радиоэлектронтехасбоб концерн да Раис маслахатчи вазифаларида ишладилар. Ушбу даргоҳда ишлаган йилларда электротехника, асбобсозлик, электроника соҳаларини хусусийлаштириш бўйича жуда кўп ишларни амалга оширганлар. 1990 йилди Бозор иктисодиет да утишда ахолини ижтимоий химоя килиш буйича услубият яратди.Узбекистон Республикасини ривожланишининг 2020 йилгача булган концепциясини ишлаб чикиб такиб, Хукуматга тақдим этганлар. Ленинград шахрида номзодлик диссертациясини йукладилар.Техника фанлари номзоди. Тошкент иктисодиет институти, Тошкент ирригация институтларида дарс бердилар. Энергетика, металлургия, иктисодиет сохаларида 200 дан ортик илмий асарлар муаллифи. Тошкент метрополитени энергетика тизимига Узбекистонда завод ва фабрикаларни куришда жонбозлик килганлар. Тошкент метрополитени на Глубокий ввод лойихасини тавсия этганлар. Узбекистон металлургия комбинатини ташкил этишда бош кош булган. Плотины Средней Азии китобига рецензиялик килган. Бу лавозимларга уз Мехнат билими шижатлари билан эришдилар. Тошкент шаҳри Учтепа тумани "Пахтакор" маҳалласи аҳолисига коммуникация тизимларини улашда, маҳалланинг обод бўлишида катта меҳнат хиссалари бор. Республикани равнаки учун бутун умр халол ва поклик билан мехнат килганлар. Қодир Адиловнинг пок ва халол меҳнатлари учун Республика Хукумати томонидан 100 дан ортиқ орден ва медаллар, фахрий ёрлиқлар ва ташаккурномалар билан тақдирланганлар.
Оллох рахматига олсин. Жойлари жаннатлардан булсин.
"Agroinnovatsiya" жамғармаси Жамоат билашмаси маъмурияти унинг ижрочи директори Адилов Қобилжон Қодировичга ва унинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.