2020 йилнинг 15 январь санасида Навоий вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг Навоий шаҳар Ёшлар маркази биносида вилоятнинг фаол ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда ёшларнинг туристик маданиятини ошириш, ёшларни туризм соҳасидаги тадбиркорлик жараёнларига кенг жалб қилиш бўйича давра суҳбатлари олиб борилди. Шунингдек тадбир доирасида ёшларнинг вилоятга ёш туристларни жалб қилиш учун уларнинг хоҳишларини ўрганиш, қолаверса, уларнинг талабларидан келиб чиқиб, етарли шарт-шароитлар, тегишли инфратузилма объектларини яратиш, кўрсатилаётган туризм хизматлари сифатини яхшилаш бўйича билдирилган таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Тадбир давра суҳбати ва очиқ мулоқот шаклида кўтаринки руҳда ўтказилди.
Навоий вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси.