Чехияда ҳар бир худудга туристларни ўзининг ажойиб атрофи билан жалб этишга ҳаракат қилишади. Жанубий Моравияда – бу Чехиянинг энг машҳур виночилик минтақасининг қишлоқ қўрғончаларида истиқомат қилиш. Агроэкотуризм – бу Крконоше қўриқхонаси яқинидаги қўрғончалар. Энг машҳур чех пиво ишлаб чиқарувчилари – Чехия ғарбида Пльзень минтақасидаги қўрғончаларида жойлашган. Чехияда агроэкотуризмини от туризми ҳам оммабоп бўлиб, кўпгина ферма ва томорқаларда мавжуд.

Таклиф этилаётган туристик дастурларни тури бўйича Италиянинг крестьян хўжаликларини учта мавзувий гуруҳларга бўлиш мумкин: “Табиат ва саломатлик”, “Анъанавий гастрономия” ва “Спорт”.

Ҳозирги кунда туризмнинг ушбу тармоғи мамлакатда юқори даражада ривожланган. Агроэкотуристик отеллар, фермалар, виллаларнинг умумий сони ўн мингдан ортиқдир. Испанияда агроэкотуризм – бу виночилик худудлари бўйича саёҳат қилиш, ва денгиз соҳилида дам олиш, ва мамлакатнинг маданияти ва ҳаёти билан танишиш ҳисобланади.

Болгарияда агроэкотуризм – бу Қора денгизда болгар курорларидаги коттеджлар, Велико Тирново атрофидаги фермер уйлари, Пирин, Рила ва Родопи тоғ чўққилари этагидаги виллалар, бу мамлакатнинг гўзал диққатга сазовор жойларида яшаш, маданият, ҳаёт тарзи ва ошхона билан танишиш, хўл мева боғлари атрофида тўла қонли дам олиш.

Польша – агроэкотуризм бўйича Европада пешқадамлардан ҳисобланади. Варшава остидаги хонадонлар, Балтикадаги қишлоқ коттеджлари, Польша Татрлари этагидаги фермалардаги аппартаментлар – ҳар бир Польша воеводликларида қишлоқ агротуризм объектларини учратиш мумкин.

Агротуризмни ташкил этишда Британия модели авваламбор туристларни ўзига хос жойлаштириш тизими қизиқтиради. Ушбу жойлаштириш востиларининг классификацияси кейинчалик бошқа Европа мамлакатлари томонидан ўзлаштирилди.

Агротуризмнинг Француз моделида кўп вариантлар тақдим этилган. Франциянинг жануби учун қишлоқ ва соҳил-чўмилиш туризми билан биргалиги билан хоссаланади. Франция боғбончилик ва узумчилик корхоналарига интилади. Бу ерда туристларнинг асосий жойлаштириш воситаси кичик коттеджлар-апартмаментлар ҳисобланади. Французлар экологик тоза қишлоқ маҳсулотларидан фойдаланиб, ўзларига овқатни мустақил тайёрлашни хуш кўришади.

Германияда қишлоқ жойларида туристларни жойлаштиришни ташкил этишнинг ўзига хослиги аҳамиятли. Умуман туристлар айнан хўжалик уйларида яшашни ва овқатланишни афзал кўришади, қишлоқ жойларида янги коттеджлар қуришга унча аҳамият берилмайди. Германияда фермерлик туризми тарқалган. Кўпгина туристлар, айниқса жанубий федераль ерликлар, фермаларда дам олишда узоқ йиллик тажрибага эга. Немисларга бўш вақтни ташкил этишда: уй эгаларига хўжалик бўйича ёрдамлашиш; ҳайвонларни парваришлаш; пикниклар ўтказиш; балиқ овлаш шакллари ўзига хосдир.

Ҳамкоримиз:

Сайт яратилган
“Agroinnovatsiya” жамғармаси жамоат бирлашмаси

 

200stran.ru: показано число посетителей за сегодня, онлайн, из каждой страны и за всё время
Яндекс.Метрика

Алоқалар

“Агроэкотуризмни ривожлантиришда инновацияларнинг роли” лойиҳаси
100021, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани Навоий кўчаси, 44 уй
Тел.: +998909601296,
E-mail: agroinnovatsiya@gmail.com

Мазкур сайт АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали кўрсатилган Америка халқининг кўмагида ишлаб чиқилган. Маҳсулот мазмуни бўйича масъулият "Agroinnovatsiya" жамғармаси жамоат бирлашмаси ННТга юклатилади ва USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттириши шарт эмас.

Данный сайт стал возможным благодаря помощи американского народа, оказанной через Агентство США по международному развитию (USAID).
Общественное объединение Фонд "Agroinnovatsiya" несет ответственность за содержание публикации, которое не обязательно отражает позицию USAID или Правительства США

This Web site is made possible by the support of the American people through the United States Agency for International Development (USAID). The contents are the sole responsibility of the Public association Fund "Agroinnovatsiya" NGO and do not necessarily reflect the views of USAID or the United States Government.