НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА "ТУРИЗМ ҚИШЛОҒИ" ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Навоий вилояти, Нурота тумани “Сентоб” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида зарур инфратузилмани барпо этиш,

оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ва қўшимча туризм хизматларини йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида “Сентоб” қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилмоқда, деб хабар беради Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси.

Навоий вилоятида Туризм қишлоғини ташкил этишдан мақсад ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туристлар оқимини янада кўпайтириш, туристларни ҳудуднинг ноёб туристик салоҳияти ва маданий меърос объектлари билан кенг таништириш, сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудудда замонавий туризм инфратузилмасининг изчил ривожланишини таъминлаш, замонавий талабларга мувофиқ кўрсатиладиган туризм, меҳмонхона ва транспорт хизматлари турларини кенгайтириш, сифатини яхшилаш ҳамда мазкур соҳада фаолият юритиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш, ички туризмни фаоллаштириш, янги иш ўринлари яратишдан иборат деди Навоий вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ж.Хасанов. 

Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра “Сентоб туризм қишлоғи” ташкил этилиб, тегишли чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.

Ҳамкоримиз
USAID, Yuksalish, Apro Regional partners

Мазкур сайт АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали кўрсатилган Америка халқининг кўмагида ишлаб чиқилган. Маҳсулот мазмуни бўйича масъулият "Agroinnovatsiya" жамғармаси жамоат бирлашмаси ННТга юклатилади ва USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттириши шарт эмас.

Данный сайт стал возможным благодаря помощи американского народа, оказанной через Агентство США по международному развитию (USAID). Общественное объединение Фонд "Agroinnovatsiya" несет ответственность за содержание публикации, которое не обязательно отражает позицию USAID или Правительства США.

This Web site is made possible by the support of the American people through the United States Agency for International Development (USAID). The contents are the sole responsibility of the Public association Fund "Agroinnovatsiya" NGO and do not necessarily reflect the views of USAID or the United States Government.

Сайт яратилган
«Agroinnovatsiya» жамғармаси жамоат бирлашмаси
Agroinnovatsiya
Посетители по странам
Посетители Яндекс.Метрика

Алоқалар

«Агроэкотуризмни ривожлантиришда инновацияларнинг роли» лойиҳаси

  • 100021, Тошкент ш., Шайхонтохур тумани,
    Навоий кўчаси, 44 уй
  • +998 90 960 12 96
  • agroinnovatsiya@gmail.com
  • Асосий
  • Лойиҳа ҳақида
  • Ҳабарлар
  • Объектлар реестри
  • Хориж тажрибаси
  • Қонунчилик
  • Нашрлар