800 та йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди
Навоий шаҳрининг жануби-ғарбидаги 300 гектар майдондан иборат ҳудудда Амирликларнинг Йўрға тувалоқни асраш маркази бор.
Ушбу марказ Ўзбекистонда Осиё йўрға тувалоғини кўпайтириш ва улғайгач ёввойи табиий муҳитга қўйиб юбориш билан шуғулланади.
2012 йилдан шу вақтга қадар марказ томонидан 14 мингга яқин йўрға тувалоқ ёввойи табиатга учирилган. Кеча яна 800 бош қуш табиатга қўйиб юборилди.
Маълумот учун, марказ Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амирлигининг ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ташаббуси билан 2008 йилда фаолият бошлаган.