Этнотуризм нима? Бухорода унинг ривож топиши, олис қишлоқларда ташкил этилаётган меҳмон уйлари... Шу ва бошқа маълумотлар энди-тарқатма ва тарғибот материалларида

Кўҳна Бухоронинг бой сайёҳлик имкониятларини вилоят аҳолиси ҳамда сайёҳларга кенг тарғиб қилиш мақсадида, вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти мутасаддилари томонидан турли-туман тарғибот материаллари тайёрланмоқда.

Жумладан, Пешкў туманининг Жонгелди МФЙ ҳақида,у ернинг аҳолиси , этник таркиби, келиб чиқиш тарихи, яшаш тарзи, олис қишлоқда барпо этилаётган меҳмон уйлари ва бошқа қизиқарли маълумотларни акс эттирувчи тарғибот ва тарқатма материаллари яратилди.

 

Ушбу тағибот материали ўз ичига, этнотуризм бу нима?Бухоро вилоятида этнотуризмнинг ривож топиб бориши, этнотуризмга мослашган маҳалла ва қишлоқлар, Жонгелди овули, этнотуризмга мослашган овул ва маҳалларда қурилаётган меҳмон уйлари, урф-одатлари,қозоқ миллатига хос қадриятлар,қолаверса, этнотуризмга мослашган маҳалла ва қишлоқларда ташкил этилган меҳмон уйларининг тўлиқ рўйхати, этнотуризм масканидаги диққатга сазовор жойлар,Бухоро тарихи, Етти пир, Бухоро яҳудийлари, Бухоро вилояти Марзия МФЙ ҳудудида барпо этилган "Desert Oasis & Spa" туризм кластери, "Ипак ва зираворлар" тадбири ҳақида, Ғиждувон кулолчилик мактаби ҳамда "Ширин" этнотуризм қишлоғи ва у ерда яратилган хизмат турлари борасидаги ранг-баранг материалларни қамраб олган. Материалларнинг бир қисми буклет шаклида яратилди.

Бундай тарғибот материалларининг мунтазам равишда яратилиши ва уларнинг туристик ахборот марказлари ҳамда жойлаштириш воситаларида узлуксиз тарқатилиши орқали, келгусида вилоятнинг туристик хизматларга бўлган талабининг ошишига ва уларни кенг маркетинг қилинишига эришилади.

 

Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Ҳамкоримиз
USAID, Yuksalish, Apro Regional partners

Мазкур сайт АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали кўрсатилган Америка халқининг кўмагида ишлаб чиқилган. Маҳсулот мазмуни бўйича масъулият "Agroinnovatsiya" жамғармаси жамоат бирлашмаси ННТга юклатилади ва USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттириши шарт эмас.

Данный сайт стал возможным благодаря помощи американского народа, оказанной через Агентство США по международному развитию (USAID). Общественное объединение Фонд "Agroinnovatsiya" несет ответственность за содержание публикации, которое не обязательно отражает позицию USAID или Правительства США.

This Web site is made possible by the support of the American people through the United States Agency for International Development (USAID). The contents are the sole responsibility of the Public association Fund "Agroinnovatsiya" NGO and do not necessarily reflect the views of USAID or the United States Government.

Сайт яратилган
«Agroinnovatsiya» жамғармаси жамоат бирлашмаси
Agroinnovatsiya
Посетители по странам
Посетители Яндекс.Метрика

Алоқалар

«Агроэкотуризмни ривожлантиришда инновацияларнинг роли» лойиҳаси

  • 100021, Тошкент ш., Шайхонтохур тумани,
    Навоий кўчаси, 44 уй
  • +998 90 960 12 96
  • agroinnovatsiya@gmail.com
  • Асосий
  • Лойиҳа ҳақида
  • Ҳабарлар
  • Объектлар реестри
  • Хориж тажрибаси
  • Қонунчилик
  • Нашрлар