Шундай қишлоқда эмасми?
Бундай кўчалар нафақат қишлоқларда балки шаҳарларда ҳам бўлган.
Ғубордан_холи, табиий, самимият уфуриб турадиган пахса деворли кўчалар, икки ёки бир табақали тахта эшиклар. Улардаги темир зулфин! Эслай оласизми?
Наманган вилоятида Туризм қишлоқлари - маҳаллалари концепцияси ишлаб чиқилиб, уни амалга тадбиқ этилмоқда.
Сайёҳ хоҳ у хорижлик бўлсин, хоҳ у қўшни вилоят ё тумандан улар орасида шовқиндан қочадигани, бетон уйу, сунъий хашаматдан зериккани бўлади.
Айнан шу тоифадаги ҳамртларимиз ва юрт меҳмонлари учун Косонсойнинг Олмазор, Чустнинг Ғова, Янгиқўрғоннинг Нанай, Попнинг Чодак қишлоқларида замонавий техника билан уйғунлашган ибтидоий шарт-шароит яратилади.
Бу борада фикрингиз қандай?
Шундай қишлоқ ё маҳаллалар юртимизнинг қайси ҳудудларида сақланиб қолган?
Манба: www.namangantourism.uz