Конимехда 2 минг нафардан ортиқ саёҳни қабул қилувчи экотуризм маркази фаолият юритади

Навоий вилояти Конимех туманида 2 минг нафардан ортиқ саёҳни қабул қилувчи экотуризм маркази фаолият юритади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 16–17 ноябрь кунлари ташкил этилган инфо-тур давомида бир гуруҳ ОАВ вакиллари ушбу марказ фаолияти билан танишди, дея хабар бермоқда «Tez News».

Лойиҳа ташаббускори Aзамат Элмурадовнинг айтишича, умумий қиймати 12 миллиард сўмдан ортиқ маблағга қурилган мазкур экотуризм маркази бир вақтнинг ўзида 2000 дан ортиқ кишини қабул қилади.

«Масканимиз 4 гектар майдонда жойлашган бўлиб, кираверишда ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ миллий таомлари турларини таклиф этадиган шинам ресторан мавжуд. Бундан ташқари, ўзига хос оролча бўлиб, бу ерда маҳаллий ва хорижлик туристлар балиқ тутиб, пишириб истеъмол қилишлари мумкин. Бу ердаги ҳар битта бурчак ўзига хос аҳамиятга эга. Хусусан, қозоқ миллатига хос ўндан ортиқ ўтовлар, шифобахш туя сути, спорт майдончаси, маданий ҳордиқ учун амфитеатр каби қатор замонавий қулай имкониятлар ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотиб келмоқда», — дейди лойиҳа раҳбари.

Таъкидланишича, бу ерда 10 дан зиёд туя боқилади ва улар ҳам келган меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун хизмат қилади. Шунингдек, ташриф буюрган туристлар туядан олинган янги сутни ичиб кўриш имкониятлари эга бўлади. Ҳаммаси бўлиб фермер хўжалиги 100 туя боқади, шундан 14 таси тўғридан-тўғри мажмуа ҳудудида жойлашган.

Бундан ташқари, «Ecopark Konimex»да ўтовли лагерлар қурилган бўлиб, шулардан, 12 та юрта бир вақтнинг ўзида 12 кишининг ташрифи учун, битта уй 25 кишига мўлжалланган.

 

Ҳамкоримиз
USAID, Yuksalish, Apro Regional partners

Мазкур сайт АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали кўрсатилган Америка халқининг кўмагида ишлаб чиқилган. Маҳсулот мазмуни бўйича масъулият "Agroinnovatsiya" жамғармаси жамоат бирлашмаси ННТга юклатилади ва USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттириши шарт эмас.

Данный сайт стал возможным благодаря помощи американского народа, оказанной через Агентство США по международному развитию (USAID). Общественное объединение Фонд "Agroinnovatsiya" несет ответственность за содержание публикации, которое не обязательно отражает позицию USAID или Правительства США.

This Web site is made possible by the support of the American people through the United States Agency for International Development (USAID). The contents are the sole responsibility of the Public association Fund "Agroinnovatsiya" NGO and do not necessarily reflect the views of USAID or the United States Government.

Сайт яратилган
«Agroinnovatsiya» жамғармаси жамоат бирлашмаси
Agroinnovatsiya
Посетители по странам
Посетители Яндекс.Метрика

Алоқалар

«Агроэкотуризмни ривожлантиришда инновацияларнинг роли» лойиҳаси

  • 100021, Тошкент ш., Шайхонтохур тумани,
    Навоий кўчаси, 44 уй
  • +998 90 960 12 96
  • agroinnovatsiya@gmail.com
  • Асосий
  • Лойиҳа ҳақида
  • Ҳабарлар
  • Объектлар реестри
  • Хориж тажрибаси
  • Қонунчилик
  • Нашрлар