Беларусь компаниялари томонидан Жиззах вилоятининг сўлим гўшаларидан бўлган Зооминда эко-уйлар қурилади.
2020 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Беларус Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич билан учрашган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, учрашувда томонлар Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилиш, шунингдек, Беларус компанияларининг Зомин ҳамда Бўстонлиқ туманларида эко-уйлар қуриш имкониятларига оид масалаларни муҳокама қилинган.