Ўзбекистонда топилган тош қолдиқларида авваллари фанга маълум бўлмаган динозавр тури аниқланди.
Dzharatitanis kingi номини олган ушбу динозаврнинг узунлиги салкам 20 метрни ташкил этган ва у диплодок — сайёрада яшаган энг катта жонзотнинг қариндоши ҳисобланади, деб ёзади Daily Mail.
Ушбу динозаврлар Осиё қитъасининг энг ғарбий қисмида жойлашган қирғоқ текислигида бундан 100 миллион йил олдин, Ер қитъаларга ҳали ажралмаган пайтда яшаган. Динозаврга тегишли бўлган дум суяги Қизилқум чўлидаги «динозаврлар қабристони» деб аталувчи макондан халқаро археологлар жамоаси томонидан қазиб олинган.
Dzharatitanis kingi кичикроқ бош ва ўткир тишларга эга бўлган. Бу унга дарахтларнинг шохларини кесиб олиш имконини берган. Унинг массив каркаси тўртта устунсимон таянчда жойлашган. У бундан 145,5 миллион йил олдин бошланиб, 65,5 миллион йил олдин тугаган Бўр даврида яшаган.