Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Экстремал ва тоғ туризми федерацияси
билан ҳамкорликда жорий йилнинг 20-21 феврал кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида эскстремал туризм бўйича ёшлар фестивали ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20-ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 735-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек мамлакатимизда экстремал туризмни ривожлантириш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида уюштирилган ушбу фестивал доирасида экстремал спортнинг тоғ-чанғиси ва сноувборд йўналишлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Мазкур фестивалда қишки спортнинг чанғида учиш ва сновборд турлари бўйича 100 нафарга яқин 7-30 ёшгача бўлган мамлакатимиз ёшлари (ўғил болалар ва қиз болалар ўртасида) ўзаро беллашдилар. Шунингдек, фестивал якунида чағида учиш ва сновборд спорт турлари бўйича ёш тоифасига қараб аниқланган ғолиблар ташкилотчилар томонидан рағбатланирувчи совғалар, медал ва дипломлар билан тақдирландилар.
Add comment