Чўл ҳудудидаги экотуристик маскан

“Излаган имкон топар” деган нақлни ҳаётий шиорига айлантирган ташаббускор кишилардан бири Афзал Қўшшаевдир.

У 2006 йилда Денов МФЙ, Осиё массивида “Афзал полимер замини” фермер хўжалигига асос солди. Мутахассислиги кимёгар-биолог бўлгани учун чўл ҳудудини кўкаламзорлаштиришга аҳд қилди.


2019 йилда агро-экотуризм йўналишида комплекс яратиш ғояси пайдо бўлган А.Қўшшаев бу борада саъй-ҳаракат олиб бориб, натижада 50 гектар ер майдонидан 10 гектарига сув ҳавзаси, 10 гектарига 200 минг туп дарахт турларидан иборат ўрмонзор ташкил этди.


Дам олиш масканида 1000 дона турли жониворлар - қуён, ўрдак, товуқ, ғоз, товус, туяқуш, туя, от кабилар парваришланмоқда. Бундан ташқари, ҳордиқ чиқарувчилар 10 та дам олиш супаларида тин олиб, тамадди қилишлари мумкин. Ўз қўли билан балиқ тутиб, сўнг уни шу ернинг ўзида пишириб истеъмол қилиш истагида бўлганлар учун ҳам имкониятлар етарли. Сазан, беламур каби балиқ турлари доимо харидоргир.


Бугун мазкур масканда бўлган туман ҳокими Ш.Ҳакимов ва тумандаги сектор раҳбарлари дам олиш масканида яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, А.Қўшшаев билан суҳбатда бўлдилар.


А.Қўшшаев келгусида дарахт турлари ва сонини кўпайтирмоқчи эканлиги, 5-6 та миллий ўтовлар ташкил қилиб, бу ерда сайёҳлар учун миллийликни намойиш этмоқчи эканлигини билдирди. У туман ҳокимидан агро-экотуризм масканига олиб келувчи йўлни таъмирлаш, асфальт қилиш масаласида амалий ёрдам сўради. Ш.Ҳакимов ўз навбатида бу масаланинг ижобий ҳал этилишида кўмак берилишини айтиб ўтди.


Шунингдек, бу ерда доривор гиёҳлардан наъматак, ерқалампир, кийик ўти, топинамбур сингари шифобахш ўсимликлар ҳамда турли органик маҳсулотлар етиштирилмоқда.


Маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун муносиб шарт-шароит яратиш орқали туманнинг туристик салоҳияти ошиши ва ташриф буюрувчилар сонининг ортишига эришиш мумкин. Бунинг учун келгуси лойиҳалар ўз вақтида амалга оширилса, кифоя.

Ҳамкоримиз
USAID, Yuksalish, Apro Regional partners

Мазкур сайт АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали кўрсатилган Америка халқининг кўмагида ишлаб чиқилган. Маҳсулот мазмуни бўйича масъулият "Agroinnovatsiya" жамғармаси жамоат бирлашмаси ННТга юклатилади ва USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттириши шарт эмас.

Данный сайт стал возможным благодаря помощи американского народа, оказанной через Агентство США по международному развитию (USAID). Общественное объединение Фонд "Agroinnovatsiya" несет ответственность за содержание публикации, которое не обязательно отражает позицию USAID или Правительства США.

This Web site is made possible by the support of the American people through the United States Agency for International Development (USAID). The contents are the sole responsibility of the Public association Fund "Agroinnovatsiya" NGO and do not necessarily reflect the views of USAID or the United States Government.

Сайт яратилган
«Agroinnovatsiya» жамғармаси жамоат бирлашмаси
Agroinnovatsiya
Посетители по странам
Посетители Яндекс.Метрика

Алоқалар

«Агроэкотуризмни ривожлантиришда инновацияларнинг роли» лойиҳаси

  • 100021, Тошкент ш., Шайхонтохур тумани,
    Навоий кўчаси, 44 уй
  • +998 90 960 12 96
  • agroinnovatsiya@gmail.com
  • Асосий
  • Лойиҳа ҳақида
  • Ҳабарлар
  • Объектлар реестри
  • Хориж тажрибаси
  • Қонунчилик
  • Нашрлар