Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан,
Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигидан 175 бош Туркман қулонини “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғи ва Сайгачий” мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасига кўчириш ва мазкур ноёб ҳайвонларнинг тарихий ареаллари бўлган ҳудудларда уларнинг бош сонини тиклаш топшириғи белгиланган эди.
“Судочье-Акпеткей” давлат буюртма қўриқхонаси ахборот хизматининг хабар қилишича, “Жайрон” питомнигида кўпайтирилаётган турларнинг популяциясини сақлаб қолиш мақсадида Давлат экология қўмитаси томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошидаги “Мўйноқ келажак бунёдкорлари” билан шартнома имзоланди. Фанлар академияси тавсиясига асосан 17 бош Туркман қулонини Қорақалпоғистон Республикасидаги «Судочье-Акпеткей» давлат буюртма қўриқхонасининг Судочье бўлимига кўчирилди.
Манба: www.uza.uz