“Бир миллион дарахт” акцияси доирасида Бўстонлиқ тумани ҳудудига 300 та дарахт кўчати экилди

Жорий йилнинг 15 апрель куни “Бир миллион дарахт” акцияси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Қоронқул қишлоғи ҳудудида давом эттирилди.

Йўл бўйидаги 2,0 гектар боғ ер майдонига 300 дона дарахт ва бута кўчатлари (100 та ясин, 100 та қоғоз, 50 та қайрағоч ва 50 та арча) экилди.

Акция “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, “Чорвоқ” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ДУК, Ўзбекистондаги Huawei компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Шунингдек, тадбирда бир нечта нодавлат нотижорат ташкилотлари (“Индиго” ННТ, “Меҳр-оқибат” ННТ, “Агроинновация” ННТ, Волонтёрлар ассоциацияси) вакиллари ҳам иштирок этиб, кўкаламзорлаштириш ишларига ҳисса қўшди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил ноябрда эълон қилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали яшил майдонларни кўпайтириш режалаштирилган эди. Бунга мувофиқ, юртимиз бўйлаб кузда 85 млн дона кўчат ўтқазилди, бу йилги баҳор мавсумида эса 125 млн туп ниҳол экиш кўзда тутилган. Ушбу савобли ишда кўплаб ташкилотлар, маҳаллалар, умуман, кенг жамоатчилик жонбозлик кўрсатмоқда. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳам давлат раҳбари ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида барча ҳудудларда “Бир миллион дарахт” акциясини ташкил қилиб келмоқда. Ўтган йилнинг кузида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Хоразм, Сурхондарё, Фарғона, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида 25 мингга яқин дарахт кўчатлари ўтқазилди. Қайд этиш керак, бу жараёнга хорижий компаниялар ва халқаро ташкилотлар ҳам жалб қилинмоқда. Жумладан, 2021 йилда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистондаги Huawei компанияси билан меморандум имзолади, унга мувофиқ компания ноябрь—декабрь ойларида пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт маркази, “Дўстлик” боғи ҳудудига ниҳоллар етказиб берди ва етук дарахтларни зараркунандалардан даволашга қаратилган эко-тадбирни қўллаб-қувватлади. Ушбу тадбирлар натижасида ҳар икки ҳудудга 500 тупга яқин бута ва дарахт кўчатлари экилди.

Акция иштирокчилари бугун Қоронқулда барпо этилган яшил майдон келгусида қишлоқни янада сўлим, обод бўлишига ҳисса қўшишига умид билдиришди. Экилган кўчатларни парваришлаш, ҳудудни обод сақлаш масъулиятини эса Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ўз зиммасига олди.

Ўзбекистонда бугунги ва келгусидаги экологик вазият инобатга олиниб, дарахт экиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу борада “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бир йиллик тадбир эмаслиги, унинг доирасида келгуси беш йилда 1 млрд туп дарахт кўчатини экиш мақсад қилингани таъкидланди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати

Ҳамкоримиз
USAID, Yuksalish, Apro Regional partners

Мазкур сайт АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали кўрсатилган Америка халқининг кўмагида ишлаб чиқилган. Маҳсулот мазмуни бўйича масъулият "Agroinnovatsiya" жамғармаси жамоат бирлашмаси ННТга юклатилади ва USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттириши шарт эмас.

Данный сайт стал возможным благодаря помощи американского народа, оказанной через Агентство США по международному развитию (USAID). Общественное объединение Фонд "Agroinnovatsiya" несет ответственность за содержание публикации, которое не обязательно отражает позицию USAID или Правительства США.

This Web site is made possible by the support of the American people through the United States Agency for International Development (USAID). The contents are the sole responsibility of the Public association Fund "Agroinnovatsiya" NGO and do not necessarily reflect the views of USAID or the United States Government.

Сайт яратилган
«Agroinnovatsiya» жамғармаси жамоат бирлашмаси
Agroinnovatsiya
Посетители по странам
Посетители Яндекс.Метрика

Алоқалар

«Агроэкотуризмни ривожлантиришда инновацияларнинг роли» лойиҳаси

  • 100021, Тошкент ш., Шайхонтохур тумани,
    Навоий кўчаси, 44 уй
  • +998 90 960 12 96
  • agroinnovatsiya@gmail.com
  • Асосий
  • Лойиҳа ҳақида
  • Ҳабарлар
  • Объектлар реестри
  • Хориж тажрибаси
  • Қонунчилик
  • Нашрлар