ХАТИРЧИДАГИ МИНГ ЙИЛЛИК АРЧА ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?
Хатирчи тумани Ангидон маҳалласидаги Шалдироқ қишлоғи хушманзара табиати, мафтункор боғлари бошқа ҳудудлардан ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Шалдироқ қишлоғида жойлашган улкан арча дарахти ўзининг гўзаллиги билан ном қозонган. Мазкур табиат мўъжизасини ўз кўзи билан кўргани келаётган маҳаллий сайёҳлар оқими кун сайин кўпаймоқда.
Арча танасининг диаметри тахминан 12 метр, баландлиги эса 20 метр. Ўзбекистондаги энг йирик игна баргли дарахтлардан бири бўлган мазкур арчанинг ёши ҳозиргача аниқланмаган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, арчанинг ерга қадалганига тахминан минг йил бўлган.
Манба: Хатирчи тумани ҳокимлиги.