Қашқадарё вилояти ўрмон хўжаликларида экотуризмга масъул ходимлар учун “Экотуризм ва туризм хизматлари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Ушбу ўқув-семинарда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш
бошқармаси масъул ходими Имомов Санжар Мухаммадийевич онлайн тарзда экотуризм ва туризм хизматлари
бўйича презентациясини иштирокчиларга тақдим этди.
Тадбир Қашқадарё вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси, Китоб ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги,
Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси, Китоб геология миллий табиат боғи, Қарши давлат университети билан
ҳамкорликда ташкил этилди.