Туркия 2023 йилда дунёдаги биринчи миллий яшил ёки экотуризм дастурини ишга туширишни режалаштирмоқда.
У бир неча босқичдан иборат бўлиб, 2030 йилгача давом этади, деб хабар берди “Milliyet” газетаси.
Дастур Глобал Барқарор Туризм Кенгаши билан ҳамкорлик келишуви доирасида амалга оширилади ва иқлим бўйича Париж келишуви асосида маҳаллий туризм саноатида глобал барқарор ривожланиш амалиётини жорий этиш ва атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришни назарда тутади. “Халқаро сайёҳларнинг 87 фоизи барқарор туризм доирасида саёҳат қилишни хоҳлайди. Дам олувчиларнинг учдан икки қисми экологик тоза сайёҳлик курортларида қолишга мойил. Пандемия таъсири билан; Истеъмолчиларнинг экотуризм, кемп-карвон ва глампинг каби туризм турларига қизиқиши янада ортди”, дейди Туркия сайёҳлик агентлиги раҳбари Фируз Боғлиқоя.
Пандемия даврида Туркия меҳмонхоналарида туристларнинг хавфсиз ва соғлом дам олишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларга мувофиқлигини тасдиқловчи “хавфсиз туризм” сертификатлари жорий этилганидан сўнг, мамлакат Туризм вазирлиги “яшил туризм” дастурини ишга туширишга тайёргарлик кўра бошлади.
Шунингдек, меҳмонхоналар томонидан тегишли сертификатлар олиш кўзда тутилади.