Навоий вилоятида "Сўзана ва кашта" фестивали бўлиб ўтди

Нурота туманидаги «Чашма» зиёратгоҳида

Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси, вилоят Маданият бошқармаси, Ҳунармандлар уюшмаси вилоят бошқармаси, Нурота туман ҳокимлиги ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Нурота туманидаги «Чашма» зиёратгоҳида "Сўзана ва кашта" миллий ҳунармандчилик санъати фестивали бўлиб ўтди.

Мазкур фестивал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-232-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида саёҳатларни амалга ошириш орқали сайёҳлар оқимини ошириш, вилоятларнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, шунингдек туризм мавсуми давомида сайёҳларнинг ҳамда маҳаллий аҳолининг мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида ташкил этилган фестивалда мамлакатимизда кашта ва сўзаначилик соҳасида фаолият юритаётган 200 дан ортиқ вакили ўз ҳудудларига хос либос ва амалий санъат намуналари билан фаол иштирок этишди.

Шунингдек, миллий қадрият ва анъаналаримиз шарафланадиган шодиёна доирасида миллий кураш мусобақаси, дорбоз ўйинлари, тош кўтариш, арқон тортиш ва бошқа халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, полвонларимиз ўз маҳоратини намойиш этди.

Фестиваль якунида энг яхши иштирокчи (ҳунармандлар) вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармасининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан муносиб тақдирланди.

Шундан сўнг, барча тадбир иштирокчилари учун Ўзбекистон Давлат филармонияси "Наврўз" ашула ва рақс ансанбли томонидан томонидан концерт дастури тақдим этилди.

Ҳамкоримиз
USAID, Yuksalish, Apro Regional partners

Мазкур сайт АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали кўрсатилган Америка халқининг кўмагида ишлаб чиқилган. Маҳсулот мазмуни бўйича масъулият "Agroinnovatsiya" жамғармаси жамоат бирлашмаси ННТга юклатилади ва USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттириши шарт эмас.

Данный сайт стал возможным благодаря помощи американского народа, оказанной через Агентство США по международному развитию (USAID). Общественное объединение Фонд "Agroinnovatsiya" несет ответственность за содержание публикации, которое не обязательно отражает позицию USAID или Правительства США.

This Web site is made possible by the support of the American people through the United States Agency for International Development (USAID). The contents are the sole responsibility of the Public association Fund "Agroinnovatsiya" NGO and do not necessarily reflect the views of USAID or the United States Government.

Сайт яратилган
«Agroinnovatsiya» жамғармаси жамоат бирлашмаси
Agroinnovatsiya
Посетители по странам
Посетители Яндекс.Метрика

Алоқалар

«Агроэкотуризмни ривожлантиришда инновацияларнинг роли» лойиҳаси

  • 100021, Тошкент ш., Шайхонтохур тумани,
    Навоий кўчаси, 44 уй
  • +998 90 960 12 96
  • agroinnovatsiya@gmail.com
  • Асосий
  • Лойиҳа ҳақида
  • Ҳабарлар
  • Объектлар реестри
  • Хориж тажрибаси
  • Қонунчилик
  • Нашрлар