Германияда қишлоқ жойларида туристларни жойлаштиришни ташкил этишнинг ўзига хослиги аҳамиятли. Умуман туристлар айнан хўжалик уйларида яшашни ва овқатланишни афзал кўришади, қишлоқ жойларида янги коттеджлар қуришга унча аҳамият берилмайди. Германияда фермерлик туризми тарқалган. Кўпгина туристлар, айниқса жанубий федераль ерликлар, фермаларда дам олишда узоқ йиллик тажрибага эга. Немисларга бўш вақтни ташкил этишда: уй эгаларига хўжалик бўйича ёрдамлашиш; ҳайвонларни парваришлаш; пикниклар ўтказиш; балиқ овлаш шакллари ўзига хосдир.
Қишлоқ туризми воқеалик туризми билан чамбарчас боғлиқ. Германияда кўпгина ҳалқ байрамлари ва фольклор фестваллари мавжуд, мунтазам равишда қишлоқ ярмаркалари ўтказилади. Масалан, “Октоберфест” пивоси байрами дунёда машҳурб унга Баварияга ер шарининг барча бурчакларидан туристлар йиғилишади. Фестивалнинг асосий воқеалари анъанавий Мюнхенда ўтказилса ҳам, кўпгина қишлоқчалар туристларни оригинал байрам дастурлари билан жалб қилишга ҳаракат қилишади, бу билан пивони хақиқий севувчилари уни рецепти юз йиллаб ўзгармаган машҳур бўлмаган сортларни татиб кўришга мамнунлик билан келишадилар.