АГРОТУРИЗМНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА БРИТАНИЯ МОДЕЛИ

Агротуризмни ташкил этишда Британия модели авваламбор туристларни ўзига хос жойлаштириш тизими қизиқтиради. Ушбу жойлаштириш востиларининг классификацияси кейинчалик бошқа Европа мамлакатлари томонидан ўзлаштирилди.


Британия агротуризмида туристлар орасида энг оммабоп яшашнинг учта тури ҳисобланади:
1) фермер хонадонида эрталабки нонушта кўринишида (инглизча farmB&B);
2) ўзига ўзи хизмат қилиш шартларида алоҳида бинода (инглизча selfcateringunit);
3) ётоқхона қисми билан тамаддихона ва ювиниш хоналарига бўлинган, катта омбордан фойдаланиб, ўртача 8-15 туристни сиғдира оладиган ёпиқ бинода (инглизча bunkhouse).
Британия модели турли-туман спорт тадбирларини ўтказиш билан ҳам қизиқарли: пиёда ва велосипедда сайр қилишлар, отларда ва пониларда учиш (болалар учун), футбол, крикет, гольф, ҳамда отда юриш.


Агротуризмни ташкил этишнинг Британия моделида болаларни экологик тарбиялашга эътибор беради:фермаларда маҳсус майдонлар ташкил этилиб, болалар кичик ҳайвонлар: бузоқ, эчки, қўзичоқ ва тойчаларни парвариш қилишади, натижада уларда “кичик дўстлар” га масъулият хисси шаклланади.
Бугунги кунда агроэкотуризмни ташкил этишда мажбурий хизматларга балиқ ови қўшилди. Яна бир янгилик маълум даврнинг тарихий туризм хизматларини кўрсатадиган фермаларнинг пайдо бўлишидир.

Ҳамкоримиз:

Сайт яратилган
“Agroinnovatsiya” жамғармаси жамоат бирлашмаси

 

200stran.ru: показано число посетителей за сегодня, онлайн, из каждой страны и за всё время
Яндекс.Метрика

Алоқалар

“Агроэкотуризмни ривожлантиришда инновацияларнинг роли” лойиҳаси
100021, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани Навоий кўчаси, 44 уй
Тел.: +998909601296,
E-mail: agroinnovatsiya@gmail.com

Мазкур сайт АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали кўрсатилган Америка халқининг кўмагида ишлаб чиқилган. Маҳсулот мазмуни бўйича масъулият "Agroinnovatsiya" жамғармаси жамоат бирлашмаси ННТга юклатилади ва USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттириши шарт эмас.

Данный сайт стал возможным благодаря помощи американского народа, оказанной через Агентство США по международному развитию (USAID).
Общественное объединение Фонд "Agroinnovatsiya" несет ответственность за содержание публикации, которое не обязательно отражает позицию USAID или Правительства США

This Web site is made possible by the support of the American people through the United States Agency for International Development (USAID). The contents are the sole responsibility of the Public association Fund "Agroinnovatsiya" NGO and do not necessarily reflect the views of USAID or the United States Government.