Болгарияда агроэкотуризм – бу Қора денгизда болгар курорларидаги коттеджлар, Велико Тирново атрофидаги фермер уйлари, Пирин, Рила ва Родопи тоғ чўққилари этагидаги виллалар, бу мамлакатнинг гўзал диққатга сазовор жойларида яшаш, маданият, ҳаёт тарзи ва ошхона билан танишиш, хўл мева боғлари атрофида тўла қонли дам олиш.
Болгариянинг агроэкотуристик хўжаликларига анъанавий қишлоқ уйлари, оилавий меҳмонхоналар, коттеджлар, уйлар ва кемпинглар киради.Болгарияда агроэкотуризм фаслга боғлиқ бўлмайди, ёзда Варна ва Альбенанинг соҳилларида мехмонларни ховлилар қабул қилса, кузда Дунай ва бошқа дарёлар (Искар, Огорица, Янтра, Марица) соҳиллари олдидаги унча катта бўлмаган қишлоқларга ҳосилни йиғиш ва ёш вино байрамларига туристларни таклиф этадилар. Қишда туристларни Банско ва Пампорово курортлари яқинидаги қишқи дам олиш тоғ худудларига, баҳорда эса – Стара Планина чўққиси олдидаги водийга Розалар Фестивалига таклиф этишади.
Болгария калоритибиланагроэкотуризмга – Балчик, Рибарица, Еленадаги уйларни, Созопол ва Несебр машҳур приморе курортларини ижарага таклиф этишади. Туристларга болгар виносини Ловеч, Плевен, Ассеновград ва Сухиндол шаҳарларида татиб кўриш мумкин.
Болгариянинг ошхонаси ва миллий маҳсулотларини Добруджа, Копривштица, Боженци қишлоқларида таклиф этишади, бу ерда буғдойдан хушбўй уй нонини, хушбўй тоғ асалини ва машҳур болгар йогуртини туристларга татиб кўришга таклиф этишади. Трявна,Батак, Чифлика, Априльци каби жойларда болгар такрорланмас қишлоқ қиёфасини кузатиш мумкин.
Болгариянинг агроэкотуристик хонадонларида яшаш ҳафтасига 60-100 еврони ташкил этади.