Ҳозирги кунда туризмнинг ушбу тармоғи мамлакатда юқори даражада ривожланган. Агроэкотуристик отеллар, фермалар, виллаларнинг умумий сони ўн мингдан ортиқдир. Испанияда агроэкотуризм – бу виночилик худудлари бўйича саёҳат қилиш, ва денгиз соҳилида дам олиш, ва мамлакатнинг маданияти ва ҳаёти билан танишиш ҳисобланади.
Испанияда агроэкотуризм бу, биринчидан, қишлоқ меҳмонхонаси – “финка” (finca) – ижара энг оммабоп шаклдир. Финка – одатда, туристларга ўзини хизматларини таклиф этувчи қишлоқ уйи ёки бутун фермадир.Бундай фермалар шаҳсий боғ ва отхоналар билан Коста-Дорадо ёки Коста-дель-Соль соҳилларидаги энг янги виллалар. Ёки, ҳозирги пайтгача эски прессда оливка ёғини сиқиб чиқарадиган Басков Мамлакатидаги 300 йиллик данғиллама ховлилар.
«Казаруралес» (casarurales) –яна бир яшаш тури бўлиб, финкадан фарқлироқ кўп вақтни қишлоқ учун одатий хўжалик юритадиган оддий уйда ўтказиш. Бундай уйнинг бир қисми ёзда туристларга берилади. Амалда, бу бувисига қишлоққвв кетишдир. Каза руралес (испан қишлоғи) – испан ҳаётини мчмдан кузатишнинг идеал имконияти.
Испанияда агроэкотуристик хонадонлар – капитални кўпайтиришнинг имконидир. Бундай хонадон ёзги дам олишдан ташқари, доимий даромад келтиради. Мебель ва томорқа хўжалиги билан Астурия ёки Галицинда тошли уйнинг баҳоси 14-20 минг евродан бошланади.
Испаниягатабиатда дам олишучун, қушларнинг ноёб турларини кузатиш учун, қўриқхоналар бўйича пиёда юриш учун агротуримга боришади. Европанинг энг катта қўриқхонаси Los Picos de Europa, Санабрия кўли, Пиренеядаги қўриқхоналар, Сьерра Невададаги ва Андалузиядаги боғлардир – бу ерга йил бўйи минглаб туристлар ташриф буюришади. Бу ерда туристларга, арзимаган пулга минимал қулайликларга эга бўлган «рефухио» (refugio) ва «фонда» (fonda) яшаш турларини таклиф этишади.