Таклиф этилаётган туристик дастурларни тури бўйича Италиянинг крестьян хўжаликларини учта мавзувий гуруҳларга бўлиш мумкин: “Табиат ва саломатлик”, “Анъанавий гастрономия” ва “Спорт”.
Қишлоқ ва экологик туризмда ихтисосланган бирикувчи “Табиат ва саломатлик”, Кьянти, Умбрия ва Сицилия провинцияларида тақдим этилган.
“Анъанавий гастрономия”ни шакллантирувчи хўжаликлар географияси, анча кенг - Лигурия, Тоскана, Венето, Умбрия, Марке, Пулиява Калабрия, ҳамда мамлакатнинг виночилик корхоналари. Одатда, ҳар бир крестьян хонадон тор мутаҳассисликка эга ва у ёки бу худудга типик бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаради.Приморье жанубида ва оролларда — бу балиқ ва балиқ маҳсулотлари,Лацио пойтахт вилоятида — «Кастелли романи» винолари, Абруццода — оливка ёғи.
Спортга алоҳида эътибор берувчи хўжаликлар, деярли барча италия провинцияларида тақдим этилган. Туристлар орасида энг оммабоп сузиш, велоспорт, теннис ва от устида сайр тарқалган.