Қашқадарё вилояти Ғўзор туманида жойлашган Халифа Қамариддин зиёратгоҳи ҳақида
Қашқадарё вилоятини, Ғўзор туманининг Ғузор дарёсининг чап соҳилида Эскибоғ қишлоғига боришда чап томонда Мири Жанда зиёратгоҳининг ёнида Азизи Ғузорий номи билан машҳур бўлган – Халифа Қамариддин зиёратгоҳи жойлашган.



Халифа Қамариддин XVIII асрнинг ўрталарида туғилган бу зот ўз ҳасби ҳоли натижасида устози Муҳаммад Ислом шайх Каррухийдан иршод олишга муяссар бўлган. Тасаввуф таълимоти сир-асрорларини Ислом шайх Каррухийдан Каррух шаҳрида (Ҳирот шаҳрида)ги хонақоҳда олади ва етук тариқат муршиди сифатида тарбия топади. Халифа Қамариддин устозидан иршод (рухсат) олгач Ғузор шаҳрида мустақил Нақшбандия сулукини давом эттирган. Халифа Қамариддин умрининг сўнгги йилларини Ғузорда ўткази XIX асрнинг бошида вафот этади.

Мўъжазгина пишиқ ғиштдан, тахминан баландлиги 6 метр, тўртала томони ҳам квадрат тарзида, эни 4 метр чамаси мақбара қад ростлаган. Мақбаранинг юқори қисми, яъни гумбази тунука билан ёпилган. Мақбара атрофида қабрлар мавжуд.
Мақбара ичида умумий тарҳи 2х2.25 метр, баландлиги 1.5 метрли мармар тош қўйилган.



