“Azim Zomin Shifo” МЧЖ Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган иқлимий курорт, дам олиш маскани бўлиб, Туркистон тоғ тизмасининг шимолий этакларида, ўрмон ҳудудида жойлашган.
Бу маскан Зомин туман марказидан 4 км узоқликда бўлиб, ўзининг салқин ва ўзгача бетакрор табиати билан дам олувчиларни ўзига чорлаб келмоқда.
Замонавий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассамлаштирган дам олиш ва соғломлаштириш маскани, мусаффо ҳаво, қуёш нурларининг мўллиги, ультрабинафша радиациясининг юқорилиги иқлимий профилактикалар ўтказишга қулай шароитлар яратади.
Соғломлаштириш ва дам олиш масканида барча қулайликлар мавжуд бўлиб, икки ўринли хоналар, оилавий дам олиш учун коттеджлар дам олувчиларимиз учун махсус тайёрланган. Бундан ташқари, даволаш диагностика бўлими замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, малакали мутахассислар томонидан тиббий хизматлар кўрсатилади.
Масканда ультратовуш текширувлари, ЭКГ, ЭХО допплерография, кенг тармоқли биокимёвий ИФА текширувлари, даволаш ташхислаш хизматлари йўлга қўйилган. Юқори малакали кардиолог, невропатолог, уролог, гинеколог ва стоматолог шифокорлари томонидан амбулатор ва стационар шароитда даволаш ишлари олиб борилади. Мутахассислар, ўз ишларини профессионаллиги билан, дам олувчиларимиз кўнглида илиқ жой эгаллаганлар.
Яна шуни айтишимиз мумкинки, юқори ва паст частотали токлар билан даволаш, умуртқа поғонасини компьютерли тортиш, сув муолажалари, Кедр бочкаси, балчиқ ва парафин-озокерит билан даволаш, терренкур даволаш, жисмоний тарбия, бассейн, гиёҳли фитодамламалар ва парҳез овқатланишлар йўлга қўйилган.
Манзил: 130800, Жиззах вилояти, Зомин тумани, Қўриқ массиви.
Бориш йўли
- Тошкент шаҳрининг “Олмазор” метро бекатидаги ЛАДА сервис шаҳобчасидан Тошкент – Зомин йўналишидаги микроавтобус, таксиларда Зомин шаҳригача келинади;
- Зомин шаҳарчасидан Қўриқ массиви йўналишида қатновчи таксилар орқали етиб келинади.
Телефонлар: +998943417547 +998943427547
Веб-сайт: https://zominshifo.uz/
Эл.почта: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.