Ўзбекистон ўзининг хилма-хил манзаралари билан экотуризм учун муҳим ўрин тутади

Сайёҳлар орасида энг катта ва машҳур табиатни муҳофаза қилиш ҳудуди Угом-Чотқол миллий боғидир. Боғнинг майдони 574,600 гектарни ташкил этади.

Бу ерда сиз нафақат тоғ ўрмонларини, балки тоғ даштини, тоғ ўтлоқларини ҳамда қорли тоғларни ҳам кўришингиз мумкин. 

Бу ерда кўплаб ёзги лагерлар, пансионатлар ва дам олиш уйлари жойлашган. Бу ғарбий Тян Шан тоғ тизмалари жойлашган ва бу ерда табиатнинг бетакрор ва мафтункор манзаралари билан танишасиз.  

2017йилдан бери Угом-Чотқол миллий боғи Юнесконинг жаҳон мероси рўйхатига киритилди. 

Истироҳат боғи ҳудудида ўттиздан ортиқ экотуризм манзиллари ишлаб чиқилган. Угом-Чотқол ўрмон хўжалигида сайёҳларнинг дам олиши учун қулай шароитлар яратилган. Боғда Европа стандардларига мос тоғ-меҳмонхоналар ҳам фаолият олиб бормоқда. Ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ табиат манзараларидан баҳраманд бўлиб, аъло даражада ҳордиқ чиқаради. Тоғларнинг ўрта камарида ёнғоқ, олма, олча ва олхўри, арча, қайин, чинор, олма, ёввойи олча ва дўлана, 2000 м га яқин баландликда - арча дарахтзорлари ўсади. Боғда ёввойи тўнғиз, оқ айиқ, бўрсиқ, бўри, тулки, кийик, Сибир тоғ эчкиси ҳам тарқалган, шу жумладан, турли сут эмизувчилар яшайди.

Шунингдек, боғда 200 га яқин турдаги қушлар, жумладан 130 наслдор қушлар қайд этилган. Бу ерда бургут, лочин, бойўғли, каптар ва турли хил қуш турларини кўриш мумкин.

 

Манба: Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти Ахборот хизмати

Ҳамкоримиз
USAID, Yuksalish, Apro Regional partners

Мазкур сайт АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали кўрсатилган Америка халқининг кўмагида ишлаб чиқилган. Маҳсулот мазмуни бўйича масъулият "Agroinnovatsiya" жамғармаси жамоат бирлашмаси ННТга юклатилади ва USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттириши шарт эмас.

Данный сайт стал возможным благодаря помощи американского народа, оказанной через Агентство США по международному развитию (USAID). Общественное объединение Фонд "Agroinnovatsiya" несет ответственность за содержание публикации, которое не обязательно отражает позицию USAID или Правительства США.

This Web site is made possible by the support of the American people through the United States Agency for International Development (USAID). The contents are the sole responsibility of the Public association Fund "Agroinnovatsiya" NGO and do not necessarily reflect the views of USAID or the United States Government.

Сайт яратилган
«Agroinnovatsiya» жамғармаси жамоат бирлашмаси
Agroinnovatsiya
Посетители по странам
Посетители Яндекс.Метрика

Алоқалар

«Агроэкотуризмни ривожлантиришда инновацияларнинг роли» лойиҳаси

  • 100021, Тошкент ш., Шайхонтохур тумани,
    Навоий кўчаси, 44 уй
  • +998 90 960 12 96
  • agroinnovatsiya@gmail.com
  • Асосий
  • Лойиҳа ҳақида
  • Ҳабарлар
  • Объектлар реестри
  • Хориж тажрибаси
  • Қонунчилик
  • Нашрлар